Жаҳон | 11:47 / 09.03.2017
16235
1 дақиқада ўқилади

ИШИД Сурияда ҳам тор-мор бўлмоқда. ОАВ жангариларнинг етакчилари Раққани ташлаб кетганидан хабардор

ИШИДнинг Суриядаги пойтахти Раққа шаҳри ҳам таслим бўлиш арафасида. New York Times нашри жангариларнинг етакчилари ушбу шаҳарни ташлаб кетгани ҳақида хабар берди.

Хабарда айтилишича, ИШИД Сурия ва Ироқнинг бошқа тоғли ҳудудларида қаршилик кўрсатишни давом эттиришни режалаштирган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, айни вақтда Раққа шаҳрида 4 мингга яқин жангари қолган.

Америкаликлар ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий ҳамон тирик экани ва у Мўсулни аллақачон тарк этганидан хабар беришган.

Тахминларга кўра, у Ироқ саҳроларига яширинган ва ўзини топиб олмасликлари учун ҳеч ким билан алоқага чиқмаяпти.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид