Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 9-синф ўқувчиси қотиллик содир этди
Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида номаълум шахс Фаробий 17-берк кўчасида яшаган, 1971 йилда туғилган аёлнинг уйига кириб, уни танасининг турли жойларига ўткир тиғли жисм билан уриб жароҳат етказиб воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Жабрланувчи турли тан жароҳатлари билан қўшни аёлнинг уйига ёрдам сўраб чиқиб, шу ерда жони узилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида ушбу қотиллик жиноятини Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган, 9-синф ўқувчиси содир этганлиги аниқланиб, у қўлга олинган.
“Ҳозирда мазкур мудҳиш жиноятнинг сабабларини аниқлаш юзасидан тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:13 / 01.04.2026
Экологик чоралар энди фақат Тошкент билан чекланмайди
18:49 / 31.03.2026
Ботаника боғи ҳудудида велосипед ва самокатлар ҳаракатланиши тақиқланди
16:48 / 31.03.2026
Ҳаво сифати ёмонлашганда давлат хизматчилари уйдан ишлашга ўтказилиши мумкин
15:29 / 31.03.2026