Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
Сергелидаги айрим мактаблар мавжуд қувватидан 2 каррагача юқори юкламада ишлаяпти. Ечим сифатида ўқувчи ўрнини 2 баробаргача ошириш имконини берадиган янги типдаги мактаблар лойиҳаси илгари сурилмоқда. Бунда спорт зали, ошхона ва устахона ертўлада бўлади, юқори қаватларда эса синфхоналар жойлашади. Бу ёндашув йил охиригача пойтахтнинг ҳар бир туманида биттадан мактаб ва боғчада синаб кўрилади.
Тошкент шаҳрида ўқувчи ўрнини 2 карра кўпайтириш имконини берадиган янги типдаги мактаблар қуриш лойиҳаси таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташрифи вақтида айтиб ўтди.
Маълум бўлишича, Сергелидаги айрим мактаблар қувватидан 1,5-2 карра юқори юкламада ишламоқда.
Янги лойиҳага кўра, спорт зали, ошхона ва устахона ертўлада жойлашади, юқори қаватлардан эса синф хоналари сифатида фойдаланилади.
Бу йил Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида биттадан мактаб ва боғчада ушбу ёндашувни жорий этиб, “пойтахт тажрибаси”ни яратиш топширилди.
Мавзуга оид
18:20
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:37
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03
Тошкент шаҳри таркибига ўтган маҳаллаларда инфратузилма бўйича бирорта масала қолмаслиги керак — президент
16:47