Жиззахда ишсиз алимент тўловчилар масаласи ижобий ҳал этилди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурликлари белгилаб қўйилган.
Суд департаментининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 860 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 468 таси фарзандларига алимент ва моддий таъминот ундириш ҳақидаги мурожаатларни ташкил этган.
Алиментдан қарздор бўлган шахсларнинг кўпчилиги ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлиб, бунинг оқибатида қарздорликлар кескин ортиб бормоқда ва мурожаат муаллифларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Бу борадаги мурожаатлар сонини камайтириш, ишсиз юрган алимент тўловчиларни ишга жойлаштириш, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз фарзандларга алимент ва моддий таъминот пулларини ўз вақтида ундириб борилишини таъминлаш мақсадида Суд департаментининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси мажлислар залида ҳудудий бошқарма, Жиззах шаҳар прокуратураси, Жиззах шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари, суд ижрочилари ва алимент тўловчилар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда Жиззах шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директори Шерзод Муродов томонидан ҳудуддаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди, ишлаш истаги мавжуд бўлган шахсларга ишлаши учун йўлланмалар берилиши таъминланди.
Тадбир давомида, Суд департаментининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи Отабек Ҳамрақулов сўзга чиқиб, алимент ундириш тартиби, ушбу турдаги тўловлар мажбурий ҳисобланиши, алимент тўламаган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланганлиги, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланиши ҳамда бошқа масалалар юзасидан маъруза қилди. Шунингдек, иштирокчиларнинг қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарди.
Бундан ташқари, Жиззах шаҳар прокурори ўринбосари Икром Бегашев ишсиз алимент тўловчилар доимий равишда ишга жойлаштириб борилиши, иш билан банд бўлган тўловчилар ўртасида алимент қарздорлиги келиб чиқмаслигини, шунингдек алимент миқдорини камайтириш ёки озод қилиш масаласида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари борлигини иштирокчиларга алоҳида таъкидлаб ўтди.
Мазкур турдаги тадбирлар "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" давлат дастури доирасида ҳар бир ҳудудда доимий амалга оширилиши бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024
Алиментдан қочиб юрган отани “илинтирган” ходим – МИБ операцияси тафсилотлари
08:30 / 28.10.2024