Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Краснодар» сўнгги лаҳзаларда «Сельта»га мағлуб бўлди
«Краснодар» Европа Лигаси 1/8 финалининг илк баҳсида Испанияда «Сельта»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
«Сельта» иккинчи бўлим бошланганидан беш дақиқа ўтиб ҳисобни очди, Васс тўп киритди. «Краснодар» 56-дақиқада - Виктор Классоннинг голидан сўнг ҳисобни тенглаштирди. 90-дақиқада Клаудио Бовю боши билан зарба бериб мезбонларга ғалаба келтирган тўпни киритди.
«Краснодар» ва «Сельта» ўртасидаги жавоб баҳси 16 март куни Краснодарда бўлиб ўтади.
Сельта Испания – Краснодар Россия 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 50 Васс, 1:1 – 56 Классон, 2:1 – 90 Бовю.
Сельта – Альварес, Мальо, Кабраль, Фонтас, Кастро, Васс (Хосабед, 70), Радоя, Диас, Аспас, Гвидетти (Бовю, 78), Систо.
Краснодар – Крицюк, Мартынович, Налдо, Гранквист, Рамирес, Газинский, Подберезкин (Мамаев, 75), Перейра, Жигулев (Торбинский, 83), Классон, Вандерсон (Лаборде, 78).
Огоҳлантириш: Классон (24).
Мавзуга оид
10:25 / 14.11.2025
Новороссийскдаги нефт базасига дрон зарар етказди
13:14 / 01.08.2025
Россиянинг Краснодар ўлкасида қийин аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди
21:00 / 24.05.2025
«Краснодар» тарихда биринчи марта Россия чемпиони бўлди
11:07 / 03.05.2025