Xiaomi Intel процессоридаги «ақлли» кроссовкаларни ишлаб чиқди
Xiaomi ўзининг шўъба корхонаси ҳисобланувчи Mijia компанияси билан ҳамкорликда 90 Minutes Ultra Smart номли «ақлли» кроссовкасини намойиш этди. Бу пойабзал воситасида профессионал спортчиларнинг машғулотларини кузатиш мумкин бўлади. Спорт пойабзали Intel Curie модулида ишлайди.
Intel Curie чипи датчиклар, акселерометр ва гироскопдан олинувчи маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш вазифасини бажаради. Кроссовкалар профессионал спортда фойдаланишга мўлжалланган. Унинг ёрдамида масофа, тезлик ва калорияни ҳисоблаш мумкин. Дастур спортчи қанақа жисмоний машқ (оғир-енгил) билан шуғулланаётганини мустақил равишда аниқлайди.
Кроссовка бир марта қувватлантирилса, икки ой узлуксиз ишлайди. Машғулотлар ҳақидаги маълумотлар Bluetooth воситасида смартфондаги Mi Fit иловасида акс эттирилади.
Унинг дизайнини Shanghai Runmi Technology компанияси ишлаб чиққан. Пойабзал махсус материаллардан ясалган бўлиб, бактерияларга қарши ички тагликлар ва сирпанмайдиган резинага эга. Улар, кўк, пушти ва қоронғу вақтларда югуриш учун ёруғлик таратувчи намунада ишлаб чиқилади.
Xiaomi кроссовкалари 15 апрелдан савдога чиқарилади. Унинг нархи Хитойда 299 юань (43 доллар) атрофида сотилади.
Мавзуга оид
14:50 / 23.09.2024
Bloomberg: Apollo Intel'га миллиардлаб сармоя таклиф қилади
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
19:34 / 17.09.2024
Intel Германияда 30 млрд евролик заводининг қурилишини тўхтатиб қўйди
20:50 / 02.08.2024