Фан-техника | 23:47 / 10.03.2017
19578
3 дақиқада ўқилади

Женева автошоуси: Энг яхши концепт-карлар

Женева автосалонида машҳур брендларнинг энг сара автомобиллари намойиш қилинди. Қуйида эътиборингизга ҳозирда концепт бўлиб турган автомобилларни тақдим этамиз. 

 

Mercedes-AMG GT Concept
Porsche Panamera’нинг бўлажак рақобатчиси 805 от кучли двигателга эга. У "юз"га чиқиш учун 3 сония сарфлайди. 
Ушбу автомобиль 2018 йилда пайдо бўлди.

Bentley EXP 12 Speed 6e
Бу электрокар симсиз қувватлаш функциясига эга. Ҳозирда тўлиқ кўрсаткичлар маълум қилинмаган бўлса ҳам, компания вакиллари автомобиль бир қувват билан Лондондан Парижгача, яъни 500 км масофани босиб ўта олади. 

Peugeot Instinct
Бу прототип 300 от кучли двигателга эга бўлиб, унинг ўзига хос хусусияти – автомобилнинг пол қисми юпқа қаватли бетон билан ўралган. Компания берган маълумотга кўра, бу хусусият йўловчиларнинг ялангоёқ бўлиб, ҳордиқ чиқаришлари учун қилинган. 

Hyundai FE Fuel Cell
Hyundai'нинг бўлажак водородли кроссовери шу кўринишда бўлади. Концепт битта заправкада 800 км юра олади. 
Серияли вариант 2018 йилдан сотувга чиқади. 

Infiniti Q60 Black S
Бу прототип Формула-1 жамоаси Renault билан япон компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. 500 от кучли прототип "юз"га 5 сонияда чиқади. 

Hybrid Kinetic Group H600
Бу седан Ҳонгконгнинг Hybrid Kinetic Group компанияси буюртмасига асосан Pininfarina ательеси томонидан ишлаб чиқилган. У 2,9 сония ичида 100 км/соатга чиқади. Битта қувватда тахминан 1000 км масофани босиб ўтади. 

Fittipaldi EF7 Vision Gran Turismo
Суперкар Fittipaldi Motors компанияси буюртмасига асосан Pininfarina ательеси ва HWA томонидан ишлаб чиқилган. Тахминларга кўра, у қисқа серияда чиқарилади. Ҳозирда фақатгина автомобиль Playstation 4 консолидаги "Гран Туризмо" ўйинида пайдо бўлиши аниқ. 
Оғирлиги 1000 кг бўлган суперкар 600 от кучига эга. 

Vanda Electrics Dendrobium
Dendrobium - Сингапурнинг илк суперкари. У Williams Advanced Engineering билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган. 
Автомобиль 100 км/соат тезликка чиқиш учун тахминан 3 сония сарфлайди. Компания унинг премьерасини 2020 йилда ўтказишни режалаштирган. 

 

Мавзуга оид