Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда полициячи шеригини отиб ўлдирди
Қозоғистонда ихтисослаштирилган қўриқлаш хизмати бошқармаси ходими Қизилўрда шаҳридаги прокуратура биносида бирга навбатчиликда турган шеригини отиб ўлдирди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон Қизилўрда вилояти ички ишлар департаментига асосан хабар бермоқда.
Фожиа 8 март куни шаҳар прокуратурасининг соқчилик хонасида рўй берган.
"Қизилўрда вилоятининг ихтисослаштирилган қўриқлаш хизмати бошқармаси ходими хизмат қуролидан ўқ узган, натижада у билан бир нарядда бўлган полициячи жароҳат олди ва ҳаётдан кўз юмди", - дея хабар беришган полицияда.
Гумонланувчи қамоққа олинди. “Қотиллик” моддаси бўйича судгача суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:17 / 29.01.2026
Россия ИИВ: полицияда кадрлар етишмовчилиги 40 фоизгача етмоқда
10:58 / 26.01.2026
Британияда “ФТБга ўхшаш” полиция хизмати пайдо бўлади
12:09 / 13.01.2026
Испания полицияси 10 тонна кокаин юкланган кемани қўлга олди
09:20 / 02.01.2026