19:18 / 11.03.2017
37713

Сардор Рашидов Ўзбекистонга қайтиб келди

Қатарнинг «Ал-Жайиш» клуби яримҳимоячиси Сардор Рашидов Ўзбекистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда қатарликлар расмий твиттери хабар тарқатган.

Манбада ёзилишича, Сардор Рашидов Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф олган ва шу мақсадда терма жамоанинг ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган учрашувларида иштирок этиш учун Тошкентга учиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичи доирасидаги навбатдаги учрашувни Сурия терма жамоасига қарши ўтказади.

Манба: Tribuna.uz

Top