Жаҳон | 21:28 / 13.03.2017
3941
1 дақиқада ўқилади

Венгрия президенти иккинчи муҳлатга қайта сайланди

Венгрия парламенти мамлакат президентини иккинчи турда сайлади. Рейтер хабарига кўра, амалдаги президент Янош Адер лавозимга қайта сайланган.

Адер парламентарийларнинг кўпчилик қисми овозига эга бўлган. Уни 170 нафар депутатдан 131 нафари қўллаган.

Мухолифат вакили Ласло Майтени ва бош вазир Виктор Орбан номзоди эса жами 39 овоз олган.

Биринчи турда номзодларнинг ҳеч бири керакли овозни, яъни овозларнинг учдан икки қисмини қўлга кирита олмаганди.

Венгрия парламенти спикери Ласло Кёвернинг маълум қилишича, янги президентлик муҳлати 10 майдан бошланади.

Мавзуга оид