Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония қора икра экспортчисига айланди
Япония ўз тарихида илк бора қора икра экспортчисига айланди. Кичик миқдордаги бу ўта тансиқ маҳсулот шу ойда Ҳонконгдаги энг яхши меҳмонхоналардан бирига жўнатилган, деб хабар бермоқда ТАСС ишлаб чиқарувчи Japan Caviar компанияси президенти Мотоо Сакамотога асосан.
"Экспорт ҳозирча фақатгина Ҳонконгга қилинади, бироқ бизда Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидан ҳам буюртмалар бор, - деди у. – Шу билан бирга, хорижга маҳсулот етказиб беришни кенгайтириш учун ишлаб чиқариш жараёнимизнинг кичиклиги халақит бермоқда. Биз йилига атиги тоннагача қора икра оламиз".
Japan Caviar Кюсю оролининг жануби-ғарбидаги Миядзаки префектурасида бакрабалиқни кўпайтириш билан боғлиқ тажрибани 1983 йилда бошлаган. Фирма ўттиз йилдан кейин қора икрани сотиш ҳақида қарор қабул қилди. Айни дамда унинг маҳсулоти бутун Япония бўйлаб жойлашган ресторанларга етказиб берилади.
Japan Caviar – мамлакатдаги энг йирик қора икра ишлаб чиқарувчиси бўлиб, бироқ уни мамлакатнинг бошқа фирмалари ҳам тақдим этади. Япония компаниялари келажакда бу маҳсулот билан Осиё, АҚШ ва Европа Иттифоқи бозорига чиқишни режалаштирган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026