Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонга пул жўнатмалари ҳажми қарийб 30 миллион долларга камайди
2017 йилнинг январь ойи якунига кўра Қирғизистонга пул жўнатмалари миқдори 27,1 миллион долларга камайди. Мамлакат миллий банки шундай маълумотларни келтирди.
Таъкидланишича, Қирғизистонга йилнинг илк ойи якуни бўйича 121,4 млн. доллар ўтказилган. 2016 йилнинг декабрида эса бу сумма бироз кўпроқ эди - 156,7 млн. доллар. Шу билан бирга, жўнатмаларнинг катта қисми Россия улушига тўғри келади – 117,9 млн. доллар.
Қирғизистондан эса 23,8 млн. долларлик пул жўнатмалари юборилган. Бу 2016 йилнинг декабри билан таққослаганда 8,1 млн. долларга камроқ. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ўтказмаларнинг катта қисми – 23,5 млн. доллар – Россияга юборилган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026