Назарбоев конституцияга киритилган тузатишларни амалга ошириш бўйича топшириқ берди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекси бўйича фармонга имзо чекди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ўнинчи март куни Назарбоев мамлакат конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунга имзо чекди, у ҳукумат тармоқлари ўртасида ваколатларни қайта тақсимлашни назарда тутади. Қонун президент ваколатларининг бир қисмини парламент ва ҳукуматга беришни кўзда тутган. Хусусан, ҳужжат билан ҳукуматни шакллантиришда мажлис (парламентнинг қуйи палатаси) ўрни оширилади, шунингдек парламентнинг вазирлар маҳкамаси фаолияти бўйича назорат ваколатларини кучайтиради. Ўз навбатида, ҳукуматга давлат дастурларини тасдиқлаш бўйича ваколатлар берилмоқда.
"Барча даражадаги марказий ва маҳаллий давлат идоралари, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари парламент, ҳукумат ва бошқа давлат идоралари ваколатлари ва мажбуриятининг оширилиши шароитида давлат аппаратини узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича барча керакли чора-тадбирларни қабул қилсин", - дея таъкидланади фармон матнида.
Шунингдек президент ҳукуматга марказий ва маҳаллий ижро органларининг қўшимча ваколатлар ҳажми билан ишлашга тайёрлиги юзасидан таҳлил ўтказиш ва бунга баҳо бериш вазифасини юклади.
Фармон парламентга бир қанча қонунларни янгиланган конституция билан уйғунлаштириш бўйича қонун лойиҳасини кўриб чиқишга топширишни ҳам назарда тутади.
Ташқи ишлар вазирлигига эса Қозоғистоннинг халқаро шерикларига мамлакат давлат тизимидаги ўзгариш ҳақида маълумот бериш вазифаси юкланди.
Мавзуга оид
20:59 / 18.11.2024
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024