ОАВ: Трамп МРБга жангариларни дронлар ёрдамида йўқ қилишга рухсат берди
АҚШ Марказий разведка бошқармаси террорчиликда гумон қилинаётганларга зарба беришда дронлардан фойдаланиш ҳуқуқини олди, деб ёзмоқда аноним манбаларга иқтибос келтирган ҳолда The Wall Street Journal нашри.
Шу тариқа АҚШ президенти Дональд Трамп Барак Обама бошқаруви вақтида МРБга қўйилган чекловни бекор қилди.
Айни вақтгача МРБга дронлардан жангариларни аниқлашда фойдаланишга рухсат берилган, уларга зарбаларни эса фақатгина ҳарбийлар берган. Энди бу ҳуқуқ МРБга ҳам берилди. Берилган зарбалар ва уларнинг самарадорлиги ҳақида ҳисобот беришга мажбур бўлган Пентагондан фарқли равишда, МРБ бу масалада ҳеч кимга ҳисобот беришга мажбур эмас. МРБ ва Пентагон вакиллари бунга изоҳ беришмаган.
МРБ бу ҳуқуқдан февраль ойи охиридаёқ "Ал-Қоида" террорчилик гуруҳининг етакчиларидан бири Абу ал-Хайр ал-Масрийни Сурияда йўқ қилиш учун фойдалана олган, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. Террорчининг йўқ қилингани маълум қилинган, бироқ унда МРБ иштирок этгани ошкор қилинмаганди.
Мавзуга оид
07:50 / 20.09.2024
Малайзия Ўзбекистонда дронлардан фойдаланиш кўламини кенгайтиради
10:50 / 14.09.2024
Reuters: Россия ўз дронлари учун Хитой двигателларидан фойдаланяпти
16:58 / 12.09.2024
Россияда 8-9-синфлар учун дронлар бўйича дарслик чоп этилди
16:32 / 10.09.2024