Сирдарёда икки йигит нафақахўр аёлни калтаклаб, буюмларини ўғирлаб кетди
Сирдарё туманида 2 номаълум шахс юзларига ниқоб кийган ҳолда У.Ходжаев кўчасида яшовчи, нафақахўр, 1953 йилда туғилган аёлнинг уйига бостириб кириб, уни уриб, тан жароҳати етказиб 230 минг сўм пули, сариқ металдан ясалган заргарлик буюми ва “Нокия” русумли мобил телефонини олиб воқеа жойидан яширинганлар. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Сирдарё тумани Малек СИУ Интилиш МФЙда яшовчи, муқаддам судланган 1989 ва 1991 йилда туғилган шахслар содир эканлиги аниқланиб ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу жиноятни содир этиш сабабларини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:31 / 23.09.2024