Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» янги ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда
«Барселона» раҳбарияти Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Усмон Дембеленинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Каталонияликлар спорт директори Роберт Фернандес футболчини жорий мавсум аввалида сотиб олишни қаттиқ истаганди. Аммо Дембеленинг ўзи Европанинг энг кучли жамоаларидан бири сафига ўтиш ўрнига немис клубини маъқул кўрганди. Дембеле бу қарорини мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида қабул қилгани билан изоҳлаган. Фернандес билан кўришганида ҳам футболчи шу гапни каталонияликлар вакилига айтиб ўтган. Аммо шунга қарамасдан «Барселона» яна бир бор футболчини сотиб олишга уриниб кўрмоқчи.
Дортмундликлар Дембеле учун Франциянинг «Ренн» клубига 15 миллион евро тўлашган. Жорий мавсумда Германия чемпионатида 23 та учрашувда майдонга тушган футболчи 6та гол киритган ва 10та голга ассистентлик қилган.
Мавзуга оид
11:47
«Барса» йирик ҳисобда ютқазди, «Арсенал» яна очко йўқотди
12:34 / 04.02.2026
«Арсенал» финалга чиқди, «Албасете» «Барса»га ҳам муаммо туғдирди. Кун ўйинлари
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
14:12 / 28.01.2026