Иқтисодиёт | 13:16 / 15.03.2017
8270
2 дақиқада ўқилади

Хитой: Бизга АҚШ билан «савдо урушлари» қизиқ эмас

Фото: AP

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян Хитойга АҚШ билан “савдо урушлари” қизиқ эмаслигини маълум қилди, сабаби бу икки мамлакат ўртасидаги савдо муносабатларини яхшиламайди, деб хабар бермоқда «Синьхуа».

«Менинг фикримча, қандай келишмовчиликлар бор экани аҳамиятсиз, биз ўтириб, бир-биримиз билан масалани ечиш учун гаплашиб олишимиз керак... Биз ўзаро манфаатларни кенгайтиришга эътибор қаратишимиз керак, ўйлашимча, бу тўғри танлов... Биз мамлакатлар ўртасида ҳеч қандай савдо урушларини кўришни истамаймиз. Бу савдони яхши қилмайди», - деди у «Икки сессия» тадбирида якуний нутқ билан чиқиш қилиб.

Ли Кэцяннинг таъкидлашича, Пекин «ягона Хитой» сиёсатига амал қилинишда давом этилса, ҳамкорлик учун катта имкониятлар борлигига ишонади.

«Ўйлашимча, ҳар икки томон учун стратегик манфаатларни қўллаб-қувватлаб туриш, бир-бири билан ўзаро тушунишни яхшилаш учун мулоқот қилиши муҳим», - дея таъкидлаб ўтди бош вазир.

Хитой бош вазирининг таъкидлашича, ХХР раиси Си Цзиньпин ва АҚШ президент Дональд Трампнинг учрашувига тайёргарлик кўрилмоқда. 

Мавзуга оид