Жаҳон | 17:45 / 15.03.2017
6765
1 дақиқада ўқилади

Жанубий суданлик жангарилар Эфиопияга бостириб кирди

Жанубий Судандан бўлган жангарилар чегарани бузиб ўтиб, Эфиопия ҳудудига бостириб кирди ва 28 кишини ўлдириб, 43 нафар ёш болани ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Эфиопия ҳукуматидаги манбага асосланиб хабар берган.

"Мурле гуруҳи (Жанубий Судан ва Эфиопияда яшовчи халқ — таҳр.) ҳужум уюштирди. Улар ўзлари билан 43 болани олиб кетишган. Эфиопия ҳукумати ҳарбийлари таъқиб қилмоқда. Жиноятчилар ҳали Жанубий Суданга қайтиб кетмади", — дея маълумот берган маҳаллий ҳукумат вакили Чол Чэни.

Жанубий Судан 2011 йилда Судандан ажралиб чиққанди, 2013 йилдан буён мамлакатда фуқаролар уруши давом этмоқда. 2 миллиондан ортиқ киши ўз турар жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. 2015 йилнинг августида томонлар сулҳ тузган, аммо ярим йил ўтиб, тўқнашувлар яна бошланди.

Мавзуга оид