Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инҳа талабалари йўловчиларни манзилга осон етказувчи янги лойиҳани ишга туширди
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари Great Gate компанияси билан ҳамкорликда янги лойиҳани ишга туширди. Унга кўра, автомобилларда биргаликда йўлга чиқиш дастури ишлаб чиқилди.
Эндиликда, смартфонингизга POPUTI.UZ иловасини юклаб олиб, нақдингиз ва вақтингизни тежаган ҳолда Ўзбекистон бўйлаб ҳаракатланишингиз мумкин.
PoPuti.uz лойиҳаси райдшеринг хизмати саналади. Райдшеринг - йўлда бирга кетувчи ҳамроҳни онлайн қидирув хизматлари ёрдамида излаб, шахсий автомобилдан биргаликда фойдаланишдир.
Бу ҳолатда автомобил эгаси ва йўловчи ёқилғи харажатларини тенг бўлишиб олади.
Инҳа талабалари Инновация ва саноат ҳамкорлиги марказида бир неча ойлар давомида веб-сайт ҳамда Android ва iOS платформалари учун иловалар ишлаб чиқишди.
Хизмат орқали одамлар ўзларига осонгина ҳамроҳ топиши мумкин. Махсус чатда эса машина эгаси ва йўловчилар аниқ вақт ва бошқа масалаларни келишиб олади.
Мавзуга оид
10:51 / 22.01.2026
Энг оғир юк машиналари ва юридик шахсларга тегишли таксилар учун янги авторақамлар жорий этилади
10:51 / 21.01.2026
Йўналишсиз таксилар учун ягона белгилар ва “такси паспорти” жорий этилиши мумкин
18:12 / 01.01.2026
Таксичиларнинг солиқ тўлаши борасида изоҳ берилди
10:53 / 30.12.2025