19:48 / 16.03.2017
8250

Кўзи ожиз мактаб ўқувчилари ўртасида инглиз тили бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг бир гуруҳ иқтидорли талабаларидан таркиб топган «Ёш изланувчилар» гуруҳи ташаббуси билан «Инглиз тилида сўзларни ҳарфлаб талаффуз қилиш» анъанавий республика мусобақаси ўтказилди.

Икки йилдан буён Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган кўриш имконияти чекланган талаба-ёшлар ўртасида ўтказиб келинаётган мазкур мусобақа жорий йилда кўриш имконияти чекланган 21 нафар мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилди.

Танлов шартига кўра, унда иштирок этган ёшлар ҳакамлар ҳайъати томонидан тавсия этилган сўзларни ҳарфлаб тўғри ва баланд ва аниқ овозда талаффуз қилишлари лозим эди. Унда ёшлар инглиз тили бўйича ўз билим ва ижодий салоҳиятларини, истеъдодларини намоён этдилар.

Мусобақа якунига кўра қуйидаги иштирокчилар кучли учликдан ўрин олди:

1. Мадина Умарова
2. Камола Давлатова
3. Самира Талипова

Республика кўзи ожизлар жамияти, «Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли электрон журнал ва Интернет портали, Ўзбекистондаги Британия Кенгаши ҳамкорлигидаги тадбирга халқаро ташкилотлар, хорижий элчихоналар вакиллари ҳам таклиф этилди.

Top