Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда 8 ёшли ўқувчи B2 сертификатини қўлга киритди
Навоий шаҳридаги 4-мактаб ўқувчиси Муҳаммадали Юсупов чет тилини билиш даражаси бўйича миллий сертификат олди. У илк уринишдаёқ бу натижани қайд этди.
Навоий шаҳридаги 4-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Муҳаммадали Юсупов инглиз тилидан B2 сертификатни қўлга киритди. Бу ёш жиҳатдан миллий сертификатни қўлга киритиш бўйича Ўзбекистондаги энг яхши натижалардан бири бўлди.
Маълум бўлишича, Муҳаммадали қарийб 3 йилдан буён инглиз тилини қўшимча дарслар асосида ўрганиб келган. Унга охирги 6 ойда ўқув маркази ўқитувчиси Шаҳзод Бобоназаров дарс ўтган.
“Биринчи уринишдаёқ сертификатни қўлга киритди. Бу Ўзбекистондаги энг яхши натижалардан бири”, дейди Шаҳзод Бобоназаров.
Муҳаммадали Юсуповнинг онаси Шоҳсанам Ҳасанова уй бекаси, отаси Алишер Рўзиев эса НКМКда фаолият олиб боради.
Аввалроқ Фарғонада 3-, Самарқандда 4- ҳамда Навоийда 5-синф ўқувчиси шундай натижани қайд этганди.
Таҳририят: Шу турдаги миллий сертификатни қўлга киритган ўқувчиларнинг яқинларидан бу ҳақида хабар чиқаришни сўраб кўп сўров келади. Келгусида 8 ва ундан кичик ёшдаги шундай қаҳрамонлар ҳақида маълумот юборилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Мавзуга оид
16:19 / 10.04.2026
Навоийда болаларни уриб, ҳақоратлаган тарбиячи қамоққа олинди
07:37 / 18.03.2026
URL тили: интернетнинг яширин лингвистик харитаси
10:22 / 06.03.2026
Навоийда бир мактабнинг 23 ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлди
10:34 / 13.12.2025