Олланд ва Меркель Анқаранинг "нацистлик" ҳақидаги сўзларини танқид қилишди
Франция президенти Франсуа Олланд ва Германия канцлери Ангела Меркель Туркия ҳукуматининг Германия ва Европанинг бошқа давлатларига нисбатан тажовузкор гапларни айтишига йўл қўйиб бўлмаслигини айтдилар. Бу ҳақда Елисей саройи баёнотида айтилди.
"Франция президенти ва канцлер Германия ва ЕИнинг бошқа давлатлари номига тажовузкор гаплар айтилиши ва нацистликқа қиёслашга йўл қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблайдилар", дейилган баёнотда.
Олланд ва Меркель яқинда юз берган воқеаларни муҳокама қилиб, турк сиёсатчилари Франция ва Германияда тадбирлар ташкиллаштиришлари мумкинлиги ҳақидаги хулосага келишган, бироқ бу тадбирлар иккала давлатнинг қонунларига тўлиқ мос ҳолда, очиқлик шартлари билан ва қонунда белгиланган муддатларда ўтиши керак.
Анқара ва Берлин ўртасидаги муносабатлар турк миллатига мансуб немис журналисти Дениз Южелнинг Истанбулда ҳибсга олинишидан кейин таранглашди. Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Берлиннинг жорий ташқи сиёсатини "ўтмишдаги нацистларнинг хатти-ҳаракатларига" қиёслаганди. Эрдўғаннинг бу гаплари Германиянинг жиддий норозилигига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
14:59 / 27.10.2024
Урушлардан тин олмаётган дунё: энг йирик қурол экспорт қилувчи давлатлар
15:10 / 23.10.2024
Франция ўзининг Мартиника колониясида комендантлик соатини яна узайтирди
19:00 / 19.10.2024
Франция Зеленскийнинг «ғалаба режаси»ни қўллаб-қувватлайди
10:40 / 19.10.2024