Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида қидирувда бўлган 40 нафардан зиёд жиноятчи ушланди
2017 йилнинг 10 март кунидан 16 март кунига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, фуқароларни хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш, жиноятлар содир этилишини олдини олиш ва профилактикаси борасида қатор ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ Кун.uz'га маълум қилмоқда
Ҳар бир содир этилган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, жиноятчиликка муросасиз курашиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида фош этилмаган 32 нафар жиноятчи, яъни 1 та – қотиллик, 2 та – оғир тан жароҳати етказиш, 1 та – талончилик, 16 та – ўғирлик, 9 та – фирибгарлик, 1 та – транспорт воситасини олиб қочиш, 2 та – ҳужжатларни қалбакиллаштириш жиноятлари фош этилди.
Шунингдек, қидирувда бўлган жами 41 нафар жиноятчи ушланди.
Ҳафта давомида мулкий турдаги жиноятларнинг содир этилишининг олдини олиш мақсадида, кўп қаватли уйлар атрофига, жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган жойларга 480 та видеокузатув мосламаси ўрнатилди. 66 та хонадон ва объект замонавий қўриқлов пультларига уланди.
Мавзуга оид
09:15
Электр тармоқларига улаб бериш эвазига пул олган масъуллар ушланди
08:58 / 17.06.2026
Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
08:35 / 15.06.2026