Жамият | 11:10
1243
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида Tracker ва BYD русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага оралиқ масофага риоя қилинмагани сабаб бўлган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилишича, ҳодиса 30 июн куни соат 23:00 лар атрофида Бектемир туманидаги Х. Байқаро маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Х. Байқаро кўчасида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Tracker русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси хавфсиз оралиқ масофани сақламагани оқибатида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган BYD русумли автомобил билан тўқнашган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ЙҲХБ ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, хавфсиз тезлик ва оралиқ масофани сақлаш орқали йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мумкинлигини эслатди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид