Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган уч фуқаро қутқарилди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида қурилиши давом этаётган бинода бўёқлаш ишларини олиб бораётган уч нафар ишчининг аҳволи бўёқдан ажралган ҳид таъсирида оғирлашган. ФВВ қутқарувчиларининг тезкор ҳаракатлари натижасида фуқароларнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
22 июн куни соат 18:30 атрофида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига «112» тизими орқали Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасида жойлашган қурилиш объектида фавқулодда ҳолат юз бергани ҳақида хабар келиб тушган.
Маълум қилинишича, бинонинг иккинчи қавати остида жойлашган ертўлада бўёқлаш ишларини олиб бораётган уч нафар ишчининг аҳволи бўёқдан ажралиб чиққан ҳид таъсирида ёмонлашган.
Ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган қутқарувчилар фуқароларни чуқурдан олиб чиқиб, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг жабрланганлар тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, қутқарувчиларнинг ўз вақтида ва тезкор ҳаракатлари туфайли уч нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Мавзуга оид
10:00 / 08.07.2026
Энг кўп талаба Тошкент шаҳрида таҳсил олмоқда
18:48 / 06.07.2026
Тошкентда уй хизматчиси 91 ёшли аёлни қийнаб келгани аниқланди
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
11:45 / 22.06.2026