Жаҳон | 12:03 / 16.03.2017
2765
1 дақиқада ўқилади

Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш учун бюджетдан 4 миллиард доллар ажратмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп конгрессни мамлакат федерал бюджетидан Мексика билан чегарада девор қуриш учун 4,1 млрд. доллар ажратишга чақирмоқда. Бу ҳақда Reuters Оқ уйнинг маъмурий-бюджет бошқармаси бошлиғи Мик Малвейнига асосан хабар берди.

Маълум бўлишича, Трампнинг бюджет сиёсати ушбу лойиҳа учун жорий йилда 1,5 млрд доллар ва 2018 йилда 2,6 млрд доллар ажратишни назарда тутган.

Таъкидланишича, девор қурилиши бўйича якуний қиймат жорий йилнинг май ойи ўрталарига қадар тайёрланиши мумкин бўлган бюджетнинг якуний лойиҳасида ўз аксини топади.

Аввалроқ Мексика билан чегарада девор қуриш учун ўтказилаётган танловда 60га яқин испан компанияси рўйхатдан ўтгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид