Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда террорчилар ҳарбий базага ҳужум қилди
Афғонистон ғарбида жойлашган Хўст вилоятидаги мамлакат армияси ҳарбий базаси ҳудудига уч нафар худкуш-террорчи миналаштирилган автомобилда киришга ҳаракат қилди, деб хабар бермоқда TOLO News.
Портловчи қурилма жойлаштирилган машина назорат-ўтказиш пунктидаги соқчиларнинг ўқ узишидан сўнг тўхтади ва ҳарбий қисм ҳудудига яқин жойда портлаб кетди.
Ҳодиса оқибатида бир ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, етти нафар инсон жароҳатланган. Воқеа жойидан уч террорчининг жасади топилди.
Маълумот учун, 8 март куни мамлакат пойтахти Кобул шаҳрида жангарилар ҳарбий госпиталга ҳужум қилди. Отишма натижасида бир неча нафар тиббий хизматчи, шунингдек касалхонани қўриқлаётган ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
11:30
Афғонистон гиёҳванд моддалардан тозаланади – вазир ўринбосари жаҳон ҳамжамиятини ҳамкорликка чақирди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
08:34 / 07.04.2026