Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат департаменти Донбасс қамали муаммосини тинч йўл билан ҳал этишга чақирди
АҚШ давлат департаменти расмий вакили Марк Тонернинг баёнот беришича, Донбасснинг қамали қилиниши билан боғлиқ муаммо тинч йўл билан ҳамда Украина ҳудудий яхлитлиги сақланган ҳолда ҳал этилиши керак. Бу ҳақда департамент сайтида сўз юритилган.
«Биз Украина шарқидаги қамал билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатмоқдамиз ва ушбу муаммонинг тинч ва Украинанинг халқаро тан олинган чегаралари ҳудудида ҳудудий яхлитлигига путур етказмайдиган усулда ҳал этилиши зарурлигини таъкидламоқчимиз», — деган Тонер.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Минск келишувларини ҳурмат қилади ва Донбасс қамалига доир вазиятни тинч йўл билан ҳал этилишини қўллаб-қувватлайди.
Мавзуга оид
22:19
Агар ҳаммаси режа бўйича кетса – Трамп Ҳўрмуз бўғозининг очилиши ҳақида
16:22
Ўзбекистонликлар АҚШга ишга юборилиши мумкин. Ўртача ойлик – 3500 доллар
16:20
Харг ороли: ҳарбий сценарийлар ва иқтисодий оқибатлар таҳлили
15:45