Жаҳон | 23:01 / 17.03.2017
9226
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев сайловлар ҳақидаги саволга ҳазил жавоб берди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ва халқаро ОАВ вакиллари билан учрашув вақтида "Мамлакатда муддатдан аввалги парламент сайловларини кутиш керакми?" деган мазмундаги саволга жавоб берди. Ушбу ҳолат акс этган видео Оқ ўрданинг Facebook’даги расмий сайтида жойлаштирилди.

"Конституциявий ўзгаришлар ҳақида қонун қабул қилинган. Ҳукумат ва парламентга қўшимча ваколатлар берилган. Муддатдан аввалги сайловлар бўладими?", деб Назарбоевдан қизиқиб кўрган "Казинформ" ахборот агентлиги раҳбари Асел Тулегенова.

"Битта яхши ибора бор – сайловлар ва уйланишдан кейин ҳар доим ҳам истаган нарсангни олавермайсан. Одамлар янги сайловларни намунча истайдилар, ахир парламент 2021 йилгача сайланган, у ўз муддатини тўлиқ ишлайди", деб жавоб берган Назарбоев. 

Мавзуга оид