Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ Ҳалабдаги масжид бомбардимон қилингани, ўнлаб қурбонлар борлиги ҳақида хабар берди
Суриянинг Ҳалаб вилояти ҳудудидаги Ал-Жин қишлоғида жойлашган масжидга авиазарба берилиши оқибатида 40дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда кўнгилли қутқарувчиларнинг «Оқ каскалар» ташкилотига асосланган ҳолда ВВС хабар тарқатди.
«Номаълум томон ўтказган рейд оқибатида Ҳалаб вилояти ҳудудидаги масжидга ҳаво зарбаси берилган ва 42 киши ҳалок бўлган. Уларнинг аксар қисми тинч аҳоли вакиллари эди», — дея маълумот берган офиси Лондонда бўлган мониторинг маркази директори Рами Абдул Раҳмон.
Унинг қўшимча қилишича, юзга яқин киши ушбу ҳужум оқибатида яраланган. Харобалар остида одамлар қолиб кетган бўлиши мумкин.
Ҳозирча қайси томон самолёти зарба бергани маълум эмас.
Ал-Жин Сурия мухолифати назорати остида ҳисобланади. Бу қишлоқ Ҳалабдан тахминан 20 километр масофада жойлашган.
Ўтган йилнинг 22 декабрида Сурия ҳукумати Ҳалаб қўлга олингани ҳақида расман эълон қилганди, шаҳарнинг шарқий қисмида 4 йилдан буён мухолиф кучлар қўлида эди.
Мавзуга оид
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
13:20 / 15.05.2026
Туркистонда Ўзбекистон қурган муҳташам масжид очилади
09:17 / 13.04.2026
Туркияда Ўзбекистон кўмагида қурилган “Бухоро” масжиди очилди
10:17 / 25.03.2026