Россия “ДХР” ва “ЛХР” ҳужжатлари тан олинишини бекор қилиши мумкин
Москва “ДХР” ва “ЛХР” ҳужжатларини тан олиш ҳақидаги қарорни, агарда Киев Минск келишувларини бутунлай бажарса, бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда Россиянинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили Александр Лукашевич маълум қилди.
Хусусан, Киев жазо амалиётини бекор қилиши, қуролларни олиб кетиши, Донбасснинг алоҳида мақоми белгилаб қўйилган конституциявий ислоҳотни ўтказиши, маҳаллий сайловларни тан олиши ва ижтимоий-иқтисодий алоқаларни тўла тикланишига оид бандни бажариши керак, дея эслатиб ўтди Лукашевич ЕХҲТ доимий кенгаши йиғилишида.
Шу билан бирга, Россия вакилининг таъкидлашича, жорий ҳафтада Украина ҳукумати томонидан Донбасс билан транспорт қатновини тўсиб қўйиш ҳақида қабул қилинган қарор соғлом фикр эмас ва Минск келишувларига зиддир.
Маълумот учун, Россия президенти Владимир Путин Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятлари алоҳида туманлари ҳудудида яшовчи Украина фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган ҳужжатларни ушбу туманлардаги вазият сиёсий жиҳатдан ҳал этилмагунга қадар Россияда тан олиш ҳақидаги фармонга имзо чекди.
Мавзуга оид
23:06 / 02.01.2025
Bloomberg: Европада газ нархи 2023 йил октябрдан бери максимумга чиқди
18:59 / 02.01.2025
Ўзбекистон Россиянинг энг йирик савдо шериклари қаторига кирди
18:55 / 02.01.2025
Россиялик миллиардерлар бир йилда қанчага бойигани ҳисоблаб чиқилди
18:11 / 02.01.2025