Конституцияга ўзгартириш киритилмоқда
17 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар бир қатор қонунлар қаторида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчаларни муҳокама қилишган.
Манба маълумотига кўра, Конституциянинг 80, 81, 83, 93, 107, 110, 111, 112-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати хабарига кўра, мажлиснинг кун тартибига киритилган масалалар сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлисларида вазирликлар ва идоралар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирокида дастлабки тарзда ҳар томонлама ўрганиб чиқилган эди.
Парламент аъзолари суд тизими бенуқсон ишлаши кераклигини таъкидлашган.
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Судлар тўғрисида»ги Қонунга ва бир қатор процессуал кодексларга киритилаётган, янгидан ташкил этилаётган маъмурий ва иқтисодий судларнинг тегишли ҳуқуқий базасини яратиши, шу билан бирга қабул қилинган суд ҳужжатларини қайта кўриб чиқишга доир бир-бирини такрорловчи инстанцияларни чиқариб ташлаган ҳолда ишларни кўриб чиқиш тартибини соддалаштириши лозим бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар айнан шунга қаратилган», дейилган хабарда.
Депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган. Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларига тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш сиёсатини амалга ошираётган, суд кадрларини танлаш ва жойлаштириш учун масъул орган деб ҳисобланар эди. Бунда Комиссия, аниқ ҳуқуқий мақомга эга бўлмаган ҳолда, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширар эди, судьяларга нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишларни қўзғатиш, судьяларни рағбатлантириш чора-тадбирлари ташаббуси билан чиқиш юзасидан ваколатларга эга бўлмаган. Мазкур қонун ушбу камчиликларнинг ўрнини тўлдиришга ва ўзига конституциявий орган мақоми ҳам берилиб, ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг фаолиятини тартибга солишга қаратилган.
Ўтган ойлар давомида Ўзбекистон Республикаси президентининг «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари қабул қилинганди.
Мажлис давомида ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганидан сўнг ягона олий орган – Олий суд раҳбарлигида судлар фаолиятининг, маъмурий суд иш юритуви ҳамда хўжалик иш юритувининг ўрнига – иқтисодий иш юритувининг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилиши таъкидлаб ўтилган.
Депутатлар конституциявий ваколатларига мувофиқ сиёсий партияларнинг 2016 йилда ўз фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитган, ушбу масала бўйича барча сиёсий партиялар раҳбарлари сўзга чиқишган. Улар сўнгги йилларда энг муҳим давлат масалаларини ҳал этишда сиёсий партияларнинг роли ва таъсири, шунингдек уларнинг парламентдаги фаолияти сезиларли даражада кучайганини таъкидлашган. Бунга сиёсий партияларни ривожлантириш, улар фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш юзасидан яратилган мустаҳкам ҳуқуқий база имкон бергани қайд этилган. Депутатлар сиёсий партияларнинг моддий-молиявий, ташкилий-кадрлар, бошқа имкониятлари ўз дастурий мақсадлари ва вазифаларини амалда ижро этишда катта аҳамиятга эга эканлигини, шунинг учун уларни ҳамма билиши ва уларнинг очиқ бўлиши жуда муҳимлигини қайд этиб ўтишган.
Муҳокама давомида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, депутатлар сиёсий партияларнинг 2016 йилда ўз фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботларини маълумот учун қабул қилишган.
Мавзуга оид
18:07 / 16.10.2024
Олий Мажлис сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди
17:44 / 20.09.2024
«Ҳаддини билмаганларни меҳмон деёлмаймиз» – Ўзбекистонда бўлиши номақбул чет элликлар рўйхати юритилади
23:26 / 25.06.2024
2024 йилнинг 5 ойи давомида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлди — Сенат
22:58 / 25.06.2024