Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио ва Сеулга нисбатан халқаро санкциялар киритилиши мумкин
Жанубий Корея ва Японияда ядро қуроли пайдо бўлса, Ядро қуролини тарқатмаслик ҳақидаги келишувга кўра, уларга нисбатан Шимолий Кореяга нисбатан киритилган санкцияларга ўхшаш халқаро санкциялар киритилиши мумкин, деб айтди Россия Федерация кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари ўринбосари Владимир Жабаров.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Шимолий Кореянинг ядровий дастурларига қарши Сеул ва Токиода атом қуроли пайдо бўлиши мумкинлигини айтганди.
"Бу ҳолда Россия Ядро қуролини тарқатмаслик ҳақидаги келишувни эслатиб қўйиши мумкин", деб айтган Жабаров.
Унинг айтишича, Япония ва Жанубий Кореяда ядро қуроли пайдо бўлса, бу давлатлар санкциялар остига тушиши мумкин.
Сенаторнинг фикрича, Тиллерсоннинг бу таклифи халқаро ҳамжамият томондан қўллаб-қувватланиши даргумондир, чунки "Хитойга унинг ёнида янги ядро давлатлари пайдо бўлиши керакмас".
Жабаровнинг фикрича, Тиллерсон сўзлари "тарбияловчи характер"га эга бўлиб, Шимолий Кореянинг баллистик ракеталар синови билан боғлиқ равишда айтилган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026