Жаҳон | 07:47 / 18.03.2017
5585
1 дақиқада ўқилади

Трамп ҳалол савдо тарафдори эканлигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Германия канцлери Ангела Меркель билан биргаликда берган матбуот-анжуманда изоляционизм сиёсатига ишонмаслиги, бироқ давлатлар ўртасида ҳалол савдо тарафдори эканлигини айтди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Мен яккаланиш тўғри танлов деб ўйламайман. Бироқ мен давлатлар ўртасидаги савдо битимлари ҳалол бўлиши керак деб ҳисоблайман. АҚШ кўп йиллар давомида кўплаб давлатлар томонидан алданган. Буни тўхтатиш керак. Бироқ мен изоляционизм тарафдори эмасман", деб айтган Трамп.

Аввалроқ Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян Хитойга АҚШ билан "савдо урушлари" қизиқмаслигини, чунки бу икки давлат ўртасидаги савдо муносабатларини яхшимаслигини айтганди.

Мавзуга оид