Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентини Наврўз байрами билан табриклади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни Наврўз байрами билан қутлаб, табрик телеграммасини жўнатди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Табрик телеграммасида жумладан шундай дейилади: "Ўз қадимийлиги ва ажойиб гўзаллиги билан ажралиб турувчи Наврўз азалдан Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари менталитетининг, анъана ва эзгу интилишларининг ўзига хослиги ва яқинлигини гавдалантириб келмоқда…Бу байрам, шунингдек, Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва ўзаро манфаатлар ҳисобга олинган қатъий тамойиллар асосида ҳар томонлама кучайтиришга содиқлигимиз рамзи ҳамдир. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги қўшничилик ва узоқ муддатли ҳар томонлама ҳамкорлик бундан буён ҳам мустаҳкамланиб боришига ишонаман».
Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон ва унинг оиласига фаровонлик ҳамда бахт, соғлик-саломатлик, янгидан-янги муваффақиятлар, тожик халқига эса тинчлик, гуллаб-яшнаш ва янада ривожланишни тилаган.
Мавзуга оид
18:41 / 02.04.2026
Тожикистон президенти озиқ-овқат нархлари «мисли кўрилмаган даражада» ошишидан огоҳлантирди
20:14 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорода тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026