Трамп Ким Чен Ин “ўзини жуда, жуда ёмон тутаётганини” маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп шимолий кореяликлар етакчиси Ким Чен Ин КХДР томонидан янги ракета двигатели синовдан ўтказилиши фонида “ўзини жуда, жуда ёмон” тутаётганини маълум қилди.
Fox News’нинг хабар беришича, Трамп Флоридадаги ўз қароргоҳини тарк эта туриб, журналистларга бу ҳақда айтган.
“Сизларга шуни айтишим мумкинки, у ўзини жуда ёмон тутмоқда”, - дея таъкидлаб ўтди Трамп.
Шунингдек АҚШ раҳбарининг таъкидлашича, КХДРга бағишланган бир қатор учрашувларни ўтказди, бироқ у маслаҳатчилари билан айнан нималарни муҳокама қилганига ойдинлик киритмади.
Аввалроқ Трамп Twitter’даги саҳифасида Шимолий Корея хатти-ҳаракатини танқид қилганди.
Маълумот учун, 19 март куни КХДР ўзининг янги ракета двигателини синовдан ўтказди.
Хабарларга кўра, Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси билан Шимолий Корея таҳдиди масаласини муҳокама қилган.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
21:21 / 14.11.2024