Жаҳон | 19:51 / 20.03.2017
25232
1 дақиқада ўқилади

Видео: ИШИД олти нафар қўмондонининг ҳаводан туриб йўқ қилиниши

Интернетда Америка ҲҲКнинг авиазарбаси кадрлари пайдо бўлди, унинг оқибатида Ироқнинг Мўсул шаҳрида ИШИДнинг олти нафар юқори мансабли қўмондони ҳалок бўлди. Бу ҳақда Rudaw агентлиги Ироқ мудофаа вазирлиги баёнотига асосан хабар берди, видео эса LiveLeak’да эълон қилинган. Ҳужум 10 март куни рўй берган, кадрлар эса 10 кун ўтиб ошкор этилди.

Ироқ ҳарбий идораси вакиллари сўзларига кўра, барча ўлдирилган қўмондонлар – бошқа давлатлар фуқаролари. Хусусан, россиялик, франциялик, туркиялик ва уч марокашлик ўлдирилган. Reuters маълумотига кўра, ИШИДнинг норасмий “пойтахтига” ҳужум муваффақиятли давом эттирилмоқда.

Мўсулни озод қилиш бўйича амалиёт 2016 йилнинг 17 октябрь куни бошланган.

Мавзуга оид