Энг яхши табиий антибиотиклар номи эълон қилинди
Олимлар сансацион баёнот билан чиқишди - таблетка кўринишидаги антибиотикларни табиий маҳсулотлар - ўсимлик кўринишидаги антибиотиклар билан алмаштириш мумкин. "Ортодокс" тиббий порталининг маълум қилишича, ўсимлик антибиотиклари кимёвий муқобилларига нисбатан анча самаралироқ ҳамдир.
Халқаро олимлар гуруҳи доривор препаратлардан-да самарали антибиотикларни санаб ўтди. Бемор кишини даволашга қодир фойдали маҳсулотлар рўйхатидан коллоид кумуш эритмаси, грейпфрут уруғлари, прополис, саримсоқ, эхинацея ҳамда С витамини ўрин олган.
Антибиотик хусусиятларга эга, инфекциялар билан курашувчи ёрдамчилар орасида мутахассислар шунингдек зайтун баргалари экстракти, орегано мойи ва Хитойда ўсувчи астрагал ўсимлигини ҳам таъкидлаб ўтишди. Барча табиий антибиотиклар оғриқсизлантирувчи хусусиятга эга бўлиб, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, шунингдек интерферон ишлаб чиқаришни кўпайтиради.
Халқаро экспертлар бу маҳсулотларнинг барчаси тўғри қўлланган тақдирда кўплаб касалликлардан даволанишга ёрдам беришига ишонтиришмоқда. Шуниси диққатга сазоворки, биргина каллоид кумуш эритмаси 650 турдаги бактерияларни йўқ қилиши мумкин экан.
Саримсоқ, прополис ва эхинацея касалликни даволашдан ҳам кўпроқ иммунитетни мустаҳкамлайди. Грейпфрут уруғлари эса турли фойдали хусусиятларга бой. Бундан ташқари, цитрус мева уруғлари нафақат инсон учун фойдали, улар бирор касалликка чалинган уй ҳайвонларини ҳам даволашда ёрдам беради.
Мавзуга оид
07:08 / 30.08.2024
Юзлаб дорихоналарда дорилар нархи асоссиз ошириб сотилгани аниқланди
19:12 / 04.07.2024
Рецептсиз бериладиган дорилар ва тиббий буюмлар учун нарх чеклови олиб ташланади
09:54 / 06.06.2024
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихоналар аниқланди
11:00 / 01.06.2024