Жаҳон | 22:34 / 22.03.2017
7402
2 дақиқада ўқилади

Гувоҳ теракт ижрочиси кўринишидан осиёликларни эслатгани ҳақида хабар берди

The Daily Mail нашрига маълумот берган гувоҳ парламент биноси яқинида пичоқ кўтариб чопиб кетаётган шахсни кўргани ҳақида айтган.

«Биз Биг-Бен олдида суратга тушаётгандик, шу вақтда биз томонга чопиб келаётган одамларни кўрдик. Кейин эса ташқи кўринишидан осиёликни эслатадиган, ёши тахминан 40да бўлган эркак 15-17 сантиметр узунликдаги пичоқни кўтарган ҳолда кетаётганини ҳам кўрдик. Шу вақтда 3 марта ўқ овози эшитилди, биз бу вақтда бу ҳудуддан жўнаб кетаётгандик. Кўприк устидан ўтаётганимизда бояги эркак ерда қонга беланиб ётганди. У куртка кийган, қора шимда эди. У ўрнидан туриб парламент томонга чопди, уни полиция таъқиб этди», деган гувоҳ.

Infowars нашри муҳаррири британияликлар «осиёча ташқи кўринишда» деб кимларни назарда тутишлари ҳақида изоҳ берди. Унинг айтишича, британияликлар асосан Яқин Шарқдаги кишиларни осиёликлар деб билишади.

Ҳозирча ҳужум қилувчининг фотосурати йўқ.

Маълумот учун, парламент ҳудудига бостириб кирган шахс ўточар қуролда бўлмаган. У полициячига пичоқ билан ҳужум қилиб, уни жароҳатлаган. Тез орада бошқа бир полициячи уни отиб ташлаган.

Мавзуга оид