Жаҳон | 22:48 / 22.03.2017
4738
1 дақиқада ўқилади

Лондондаги теракт оқибатида 3 нафар полициячи жароҳатланган

Лондонда парламент биноси олдида уюштирилган ҳужум оқибатида 3 нафар полициячи жароҳат олган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ўз манбаларига асосланган ҳолда хабар тарқатди.

Скотланд-Ярддагилар бундан олдинроқ "бир неча киши жароҳатлангани, улар қаторида полициячилар ҳам борлиги"ни тасдиқлашганди.

Мавжуд маълумотларга кўра, Вестминстер кўприги бўйлаб одамлар устига босиб юрган автомобил тротуар тўсиғига бориб урилган. У яқин ҳудуддаги парламент биносига йўл олган ва полициячиларга пичоқ билан ташланган. Уни тез орада отишган.

Мавзуга оид