Жамият | 23:05 / 23.03.2017
7881
2 дақиқада ўқилади

1478 нафар фуқаро Тошкентда вақтинча яшаш тартибини бузгани аниқланди

Тошкент шаҳрининг жамоат жойларида, оилада содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида судлар томонидан жамоат ташкилотлари, профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда сайёр суд мажлислари ўтказилди. Ҳафта давомида 214та майда безорилик ва 26та енгил тан жароҳати етказиш каби ҳуқуқбузарликлар аниқланди. 

Шундан, 44та майда безорилик ва 21та енгил тан жароҳати етказиш каби ҳуқуқбузарликлар сайёр судларда муҳокама қилинди.

Фуқаролар томонидан паспорт-виза тартиби қоидаларига амал қилишини таъминлаш, қонун бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, ўтказилган “паспорт-виза” тадбири давомида, 1478 нафар фуқаролар вақтинчалик рўйхатга туриш қоидаларини бузганлиги, 20 нафар уй эгалари ноқонуний яшаш учун шароит яратиб берганлиги ҳолати аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди.

Бундан ташқари, муқаддам судланганлар, ички ишлар идораларида ҳисобда турувчилар ўртасида ҳам профилактик ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2846 нафар муқаддам судланган шахслар, 6120 нафар ички ишлар идораларининг профилактик ҳисобида турган шахслар билан суҳбатлар ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинди. 

Мавзуга оид