Жаҳон | 19:34 / 23.03.2017
4238
2 дақиқада ўқилади

Бельгиянинг Антверпен шаҳрида одамларни автомобилда босиб кетишга уриниш олди олинди

Фото: © EPA/OLIVIER HOSLET

23 март куни Бельгиянинг Антверпен шаҳри полицияси савдо кўчасида катта тезликда одамларни уриб кетмоқчи бўлган ҳайдовчини ҳибсга олди. Бу ҳақда Belga ахборот агентлиги хабар берди

Машина ҳарбий патруль томондан тўхтатилган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Антверпен мэри Барт де Вевер теракт олди олинганини маълум қилди. 

Автомобилда кўп миқдорда қурол-аслаҳа топилган. Машина сапёрлар томонидан текширилмоқда. Машина Францияда рўйхатга олинган бўлган. 

Ҳужум Бельгияда бир йил аввал содир этилган теракт қурбонлари ёдга олинган куннинг эртасига содир этилди. 2016 йил 22 март куни Брюссель аэропорти ва метросининг "Малбек" станциясида портлашлар содир этилганди. Ҳужумлар оқибатида 38 киши ҳалок бўлган, 340 дан кўпроқ одам жароҳат олганди. 

Шунингдек, 22 март куни шундай ҳужум Лондонда амалга оширилди. Террорчи Британия парламенти биноси ёнидаги кўприкда йўлида учраган одамларни машинада босиб кетган. Ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 40 одам жароҳат олган.       

Мавзуга оид