Тошкентда 217 нафар мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари сабабсиз дарс қолдиргани аниқланди
Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, профилактика ишларини кучайтириш мақсадида, Тошкент шаҳри таълим муассасаларидаги давоматлар, ўқувчи ва талабалар томонидан дарс жараёнларини ўзлаштириб бориш ҳолатлари юзасидан 63та мактаб, 112та коллеж ва лицейларда “Давомат” тадбирлари ўтказилди.
Бироқ, ўқувчи ёшлар, уларнинг ота-оналари ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ва профилактик тадбирларга қарамасдан 173нафар мактаб ўқувчиси, 132 нафар коллеж ва 12 нафар лицей ўқувчилари турли сабабларга кўра, дарс машғулотларида қатнашмаётганлиги аниқланди.
Шу билан бирга, 13та интернет-кафеларда ўтказилган рейдлар давомида, 21 нафар ўқувчи дарс вақтларида, 7 нафар вояга етмаганлар тунги соат 22:00дан сўнг интернет-клубига ташриф буюрганлари аниқланди.
Қонун бузган ҳамда фарзанд тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндошиб келган 7та интернет-кафе маъмурияти, 41 нафар ота-онага нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди. 51та таълим муассасасида ўқитувчи ва мураббийлар, ота-оналар иштирокида сайёр муҳокамалар ўтказилди.
Мавзуга оид
11:36 / 04.11.2024
Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига 8 та BYD ва 15 та Damas берилди
17:40 / 23.09.2024
Ўзгартирилган ҳукм ва суд залидан озодлик – ясама жиноятда айбланган аёл очиққа чиқди
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
12:08 / 12.09.2024