Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўрта Осиёдаги шиша ишлаб чиқарувчи энг катта корхона Қувасойда жойлашган
Қувасой шаҳридаги “Кварц” акциядорлик жамияти қурилиш ва саноат тармоқлари, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган енгил автомашиналар, автобус ва қишлоқ хўжалиги техникаларига ойна ҳамда шиша маҳсулотлари етказиб беришга ихтисослашган. Айни пайтда икки мингдан зиёд ишчи-хизматчи меҳнат қилаётган корхонада 150 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Илгари корхона учун зарур бўлган асосий хомашё хорижий давлатлардан келтирилар эди. Бу эса, табиийки, маълум муаммоларни келтириб чиқарарди. Мамлакатимизда саноат корхоналарини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, айниқса, Маҳаллийлаштириш дастури ижроси туфайли ушбу масала ўз ечимини топди. Эндиликда кальцийланган сода Қўнғирот сода заводидан келтирилмоқда. Бу эса тайёрланаётган маҳсулотлар таннархини арзонлаштириш имконини бермоқда.

Албатта, бундай қўшимча қулайликлар ишлаб чиқариш жараёнини модернизациялаш ишларини кенгайтиришга ҳам катта туртки бераяпти. Шу боис цехлар Германия давлатидан келтирилган замонавий қолиплаш ускуналари билан жиҳозланди. Бу билан технологик жараён тўлиқ автоматлаштирилиши баробарида, шиша идишлар тайёрлаш қувватини 110 миллион, банкаларни эса 269 миллион донага етказишга эришди.

Корхона Ўрта Осиёда ўзининг ҳажми катталиги билан ягона саналади. 2017-йилда Испаниядан технология олиб келиниб, янги махсулот, яъни ойнага суратларни сифатли тарзда босиш йўлга қўйилди. Бугунги кунда махсулотлар Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Латвия сингари мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

Аҳрор Зиё, Фарғона
Мавзуга оид
08:18 / 30.03.2026
Архитектурада янги тренд: матодек мавжланувчи шиша фасадлар
14:12 / 10.03.2026
Муваффақиятсиз хусусийлаштиришдан кейин давлат ихтиёрига қайтарилган «Кварц» заводи яна фойда билан ишлай бошлади
14:35 / 05.02.2026
Фарғона ва Қувасойда 175 млн долларлик агрологистика марказлари қурилади
21:36 / 01.04.2025