“Кварц” давлат ихтиёрига қайтарилганига изоҳ берилди
Маълум бўлишича, йирик шиша заводи офшор зонага бориб тақалувчи корхонага пулини 3 йилда бўлиб тўлаш шарти билан сотилган. Харидор мажбуриятларини бажаролмагач, битим бекор қилинган. “Бу – хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ёки миллийлаштириш эмас”, дейилади Давактив баёнотида. Катта зарарга кириб кетган заводни молиявий соғломлаштириш чоралари кўрилади.

Фото: "Кварц" АЖ
Давлат активларини бошқариш агентлиги “Кварц” АЖдаги давлат акциялари агентлик ихтиёрига қайтарилганига изоҳ берди.
Ваколатли органнинг маълум қилишича, 2023 йил февралида тузилган олди-сотди шартномасига асосан, “Кварц” АЖнинг 89,78 фоиз акциялар пакети “Қувасойцемент” АЖга 265 млрд сўмга, уч йилда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган.
Шу муносабат билан, “Кварц” АЖнинг фаолияти мониторинг қилиб борилган ва тўлов графиклардаги узилишларни олдини олиш мақсадида харидор – “Қувасойцемент” АЖ огоҳлантириб келинган.
Аммо харидор шартномавий мажбуриятларини бажаришда қийинчиликларга учраган ва олди-сотди шартномани тарафларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилиш бўйича Давактив агентлигига мурожаат қилган. Шунга кўра, томонлар 2025 йил 14 февралда ўзаро келишиб, олди-сотди шартномасини бекор қилган ва “Кварц” кузатув кенгаши таркиби қайта кўриб чиқилиб, унга Давактив вакиллари киритилган.
“Таъкидлаш жоизки, жамиятнинг 89,78 фоиз акциялар пакети давлат ихтиёрига қайтарилиши олди-сотди шартномаси шартлари тўлиқ бажарилмаганлиги натижасида юз берган ва шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар доирасида амалга оширилган бўлиб, ушбу ҳолат хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ёхуд миллийлаштириш ҳисобланмайди”, – дейилади агентлик баёнотида.
Қўшимча қилинишича, бугунги кунда “Кварц” АЖни молиявий соғломлаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, 1975 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган “Кварц” – Марказий Осиёда шиша идишлар, автосаноат учун ойналар ва бошқа қатор турдаги шиша маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи Марказий Осиёдаги энг йирик завод ҳисобланади.
Завод хусусийлаштирилмасидан олдинги йилларда фойда кўриб ишлаган: 2021 йилда соф фойдаси 54,7 млрд сўм, 2022 йилда 64,3 млрд сўмни ташкил этган.
2023 йил февралидаги хусусийлаштиришдан кейин, компания ўша йилни 21,7 млрд сўм, 2024 йилни эса 142 млрд сўм зарар билан якунлаган.
“Кварц” АЖ ўтган йил Асакабанкдан 8 млн доллар, 2025 йилда эса 60 млрд сўм миқдорида кредит ҳам олган.
Харидор – “Қувасойцемент” АЖ Кипрда рўйхатдан ўтган United Cement Group таркибига кирган. Бу ҳолдинг таркибида, шунингдек, Ўзбекистондаги “Қизилқумцемент”, “Бекободцемент”, “Қувасойцемент” заводлари, Қирғизистондаги Кант цемент заводи ва “Технолин” корхонаси ҳам бор.
Аввалроқ United Cement Group асосчиси Улуғбек Шодмонов 2024 йилнинг декабр ойида БААда қўлга олингани ва Ўзбекистонга экстрадиция қилингани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Корхона ва ташкилотлар реестрига кўра, 1 апрел ҳолатига “Қувасойцемент"нинг улушдорлари қуйидагилар: Raybird Limited (30 фоиз), Rayblock Limited (30 фоиз), Raycross Limited (29 фоиз), Ansher Finance LLP + Ansher Investments LLP (1 фоиз), жисмоний шахслар (10 фоиз).
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03
-
Ўзбекистон Халқаро вольфрам саноати ассоциациясига аъзо бўлди
Ўзбекистон | 17:00
-
«БААда ўлимга ҳукм қилинган ўзбекистонликлар жазосини енгиллатиш борасида ҳаракатлар олиб бориляпти» – ТИВ
Жамият | 15:50
-
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15
Мавзуга оид

15:39 / 18.04.2025
Fitch Ratings: Ўзбекистоннинг учта давлат банкини хусусийлаштириш яна кечиктирилиши мумкин

22:35 / 08.04.2025
Тошкентдаги «Матбуот уйи» инвесторга берилгани рад этилди

20:13 / 08.04.2025
Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи Россия компаниясига ишончли бошқарувга берилди

12:27 / 01.04.2025