Жаҳон | 20:21 / 23.03.2017
6726
1 дақиқада ўқилади

WikiLeaks МРБга тегишли навбатдаги махфий ҳужжатларни чоп этди

WikiLeaks сайти Vault 7 номи остидаги, АҚШ Марказий разведка бошқармасига тегишли бўлган ҳужжатларнинг янги пакетини чоп этди.

Сайт ходимларининг маълум қилишича, Dark Matter деб белгиланган пакетда Apple компаниясининг қурилмаларини бузиб кириш ва зарарлаш усуллари баён қилинган ҳужжатларни ўз ичига олади. 

WikiLeaks МРБ ҳужжатларининг биринчи қисмини 7 март куни чоп этганди. У МРБнинг Ленглидаги бош қароргоҳида жойлашган киберразведка марказининг ички тармоғида сақланган 9 мингта ҳужжат ва файллардан иборат бўлган. Сайт ўшанда бу чоп этилган маълумотлар умумий ҳужжатларнинг бор-йўғи 1 фоиздан камроғини ташкил қилишини маълум қилганди. МРБда ушбу маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашдан бош тортилганди. Бироқ ОАВ маълумотларига кўра, маълумотларнинг сизиб чиқиб кетиши бўйича федерал даражада тергов бошланган. 

Мавзуга оид