Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда ноҳақ судланган икки кишига 1,45 млн доллардан товон пули тўланади
Содир этмаган қотиллик учун судланган ва қамоқда 16 йил ўтирган икки америкалик Огайо штати ҳукуматидан 1,45 млн доллардан товон пули олишади. Суд хатоси қурбонлари ва ҳукумат ўртасидаги тегишли келишув Огайо штати пойтахти Колумбус шаҳри суди томондан тасдиқланди.
Гап 53 ёшли Роберт Гондор ва Рэнди Рэш ҳақида кетмоқда. Улар 1990 йилда 31 ёшли аёлнинг қотиллиги айби билан судланганлар. Жиноятни содир этишда айбини тан олган учинчи одам Гондор ва Рэшни шериклари деб айтгандан кейин, улар ҳибсга олиниб, жазоланганлар.
Кўп йиллар давомида жабрдийдаларнинг адвокатлари адолатсиз ҳукм бўйича баҳслашиб келишган. Натижада суд қайта тергов ўтказишга рози бўлган. Унинг натижаларига кўра Гондор ва Рэш 2007 йилда турмадан озод қилинганлар.
Эркаклар озодликка чиққач, штатга қарши даъво беришган ва товон пули талаб қилишган. 2015 йилда штат ҳукумати улардан ҳар бирига 420 минг доллардан тўлаб беришга рози бўлган, бироқ жабрланувчилар каттароқ миқдордаги товон пулига лойиқ эканликларини айтишган. Натижада улар штатдан 1,45 млн доллардан товон пули тўланишига эришганлар.
Мавзуга оид
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16
Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди
22:24 / 16.06.2026