Жаҳон | 21:34 / 24.03.2017
21281
1 дақиқада ўқилади
«Ҳаловат кутманг». Эрдўған давом эттирмоқчи
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Европадагилар ўзини диктатор деб аташда давом этишса, у ҳам уларни фашистлар деб аташда давом этади.
«Қачонки гап «нацизм» ҳақида кетса, улар хавотирга тушишади. Сизларга ҳаловат бўлмайди. Тойиб Эрдўғанни диктатор деб атаркансиз, у сизларни фашист ва нацист эканингизни эслатаверади», деган Эрдўған Туркия ғарбидаги Денизли шаҳридаги митинг чоғида.
Туркия ва Германия муносабатлари Истанбулда келиб чиқишига кўра турк бўлган Германия фуқароси, журналист Дениз Юджел терроризмга алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинганидан кейин ёмонлашган.
Мавзуга оид
13:20 / 05.05.2022
Фашизм, нацизм, национализм ва патриотизм: уларнинг умумий ва фарқли жиҳатлари
18:36 / 03.05.2022
«Денацификация Киевда эмас, Москвада бўлиши керак». Исроил Лавровнинг Ҳитлер ва яҳудийлар ҳақидаги баёнотидан ғазабда
09:51 / 15.10.2019
Трамп Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, Сурияда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди
00:34 / 27.09.2019