Жаҳон | 11:24 / 24.03.2017
8798
1 дақиқада ўқилади

НАТО вакили Россияни «Толибон»ни қурол билан таъминлашда айблади

НАТОнинг Европадаги Бирлашган қуролли кучлари қўмитаси қўмондони Кертис Скапароттининг ҳисоблашича, Россия Афғонистондаги «Толибон» радикал ҳаракатини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

«Мен кейинги вақтларда бу ҳуддуда Россиянинг таъсири ўсаётганини кўрмоқдаман, ҳатто «Толибон»га қурол етказиб берилаётган бўлиши эҳтимоли катта», деган у. Шу билан бирга америкалик генерал бу сўзларига далил келтирмаган.

Айни вақтда Афғонистонда альянснинг 13 минг нафар ҳарбийси жойлашган.

Бундан олдинроқ Россия ТИВ толибонлар билан алоқалар улар билан Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар билан боғлиқлиги айтилганди. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид