Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Тереза Мэйга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйга Лондондаги теракт муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади.
Давлат раҳбари теракт қурбонларининг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини йўллаган ҳамда ҳодиса оқибатида жабрланганларга соғлиқ тилаган.
22 март куни Лондон марказидаги Вестминстер кўприги ва Буюк Британия парламенти биносида қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилди. Аввалига кўприк бўйлаб одамларни босиб ўтган террорчи парламент биноси олдида полициячига пичоқ билан ҳужум қилиб уни ўлдирди. Террорчи бошқа бир полициячи томонидан отиб ўлдирилган.
Теракт қурбонлари сони 4 нафарни ташкил этди, шунингдек 50 киши жароҳатланди. Теракт ижрочиси Британия фуқароси, 52 ёшли Холид Масуд бўлиб чиқди.
Мавзуга оид
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
16:40 / 20.04.2026